«Хўжаи Жаҳон» савдо комплекси АЖ тарихи ва ҳозирда

Ғиждувон «Хўжаи Жаҳон» буюм бозори МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июлдаги 330-сонли, Бухоро вилоят ҳокимининг 2003 йил 2 августдаги 62-сонли ва Ғиждувон туман ҳокимининг 2003 йил 30 сентябр 1927-сонли қарорлари асосида ташкил этилган бўлиб, дастлабки бозор қурилиши учун Ғиждувон туман ҳокими томоидан 6,5 гектар ер майдони ажратилган. Бозор Ғиждувон шахар Ю.Хамадоний кўчаси манзилида 1500га якин савдо ўрнига мўлжаллаб қурилган.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2010 ЙИЛ 26 АПРЕЛДАГИ, ДЕҲҚОН БОЗОРЛАРИ ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ 1326-СОНЛИ ҚАРОР ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг 2010 йил --декабрдаги ---сонли карорига асосан туман ҳокимлиги томонидан савдо комплекси қурилиши учун 10.5 гектар ер майдони ажратилиб 2011-2015 йиллар давомида қуриб битказилди. Ғиждувон туман ҳокимининг2015 йил --сентябр ---сонли қарорига асосан Ғиждувон «Хўжаи Жахон» буюм бозори МЧЖ янгидан қуриб битказилган 1000 та турғун савдо шахобчасига эга, замонавий савдо комплексига кўчирилди.




“Хўжаи Жахон” савдо комплекси АЖ нинг
П А С П О Р Т И

01.05.2018-йил ҳолатида


1. “Хўжаи Жаҳон” савдо комплекси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2012- йил 28-августдаги 253-сонли Бухоро вилоят хокимининг 2015-йил 2-сентябрдаги 323-сонли ва Ғиждувон туман ҳокимининг 2015-йил 17-сентябрдаги 1094-сонли қарорлари асосида ташкил этилган.

2. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома рақами - № 5053 №000257

3. Мулкчилик шакли: Акциядорлик жамияти

4. Устав фонди миқдори: 38,0 млрд сўм

5. Таъсисчилар сони: 895 нафар

6. Юридик манзили: Ғиждувон шахар Ю.Хамадоний кўчаси

7. Статистика органларидан берилган тармоқ коди: 83200

8. Асосий фаолияти: Хизмат кўрсатиш

9. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан берилган СТИР: 303463728

10. Ғиждувон туман Миллий банки хизмат кўрсатади хисоб раками: 20208000400506498001

11. Филлиалларининг сони: Савдо комплексининг филиаллари мавжуд эмас

12. Иш кунлари: дам олиш куни хар ойнинг биринчи сешанба куни

13. Савдо комплекси ишчи ходимларининг умумий сони: 56 нафар
- Бошқарув раиси 1 нафар
- Бошкарув раиси ўринбосарлари: 2 нафар
- Бош хисобчи 1 нафар
- Бўлим бошлиқлари: 3 нафар
- Назоратчилар: 8 нафар
- Қоровуллар: 8 нафар
- Фаррошлар: 13 нафар
- Бошқа ходимлар: 20 нафар
- Раҳбари: Бекмуродов Мизроб Милисович
- Хизмат телефон рақами: 57-27-4-35; (90)715-89-36
- Бош ҳисобчи: Адизов Одил Хамроқулович
- Хизмат телефон рақами: 57-24-5-14; (90)744-14-10

14. Саво комплексининг баланс қиймати: 39,1 млрд сўм

15. Савдо комплексининг умумий ер майдони: 10,5 гектар

16. Савдо комплексининг кириб – чиқиш жойлари: 6 та
- Шундан автоуловлар учун катта дарвоза: 4 та

17. Савдо комплексининг айвонлари сони: 6 та

18. Савдо комплексида турғун савдо шахобчалар сони: 1000 та

19. Савдо комплекси худудида мавжуд капитал қурилмалар:
- Маъмурият учун алохида бино - 1 та
- Солиқ таянч пункти учун - 1 та хона
- Инкассация - 1 та хона
- ИИБ милиция таянч пункти - 2 та хона
- Хожатхона - 4 та
- Ахлат ташлаш майдонча - 2 та
- Автомобил тўхташ жойи - мавжуд

20. Бундан ташқари савдо комплексида мавжуд:
- Патта тўловларидан нақд пуллар учун янги типдаги инкассация – 1 та
- Ёнғин хавфсизлиги қалқонлари - 10 та
- Захира сув хавзаси - 2 та
- Кузатув камералари - 20 та
- Электрон ахборот таблоси - 1 та

21. Савдо комплекси худуди:
- Электрлаштирилган
- Шахар сув тармоғига уланмаган
- Электрон ахборот маълумот таблоси мавжуд
- Телефон алоқаси мавжуд
- Кузатув камералари 2 тадан асосий кириш дарвозаси ва барча ён томондаги дарвозаларда жойлаштирилган бўлиб, алохида кузатув хонаси ажратилиб, ходим бириктирилган.

22. Савдо комплексида ташкил қилинган пуллик хизмат турлари:
- Автомобилларни қўриқлаш хизмати

Ҳурмат билан,
P.F. "Favvora"
бесплатно модули и шаблоны для dle
Ахборот
Бизнинг сайтдаги мақолаларга чоп этилганидан сўнг фақат 10 кун мобайнида шарҳ қолдириш мумкин.