2017 йил якунлари бўйича акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши тўғрисидаги эълон

«Хўжаи Жахон савдо комплекси» акциядорлик жамияти акциядорлари
Д И Қ Қ А Т И ГА!


“Хўжаи Жахон савдо комплекси” aкциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги 2017 йил якунлари бўйича ҳисобот умумий йиғилиши 2018 йил 23 июн куни соат 14.00 да Ғиждувон туман, Ю.Ҳамадоний кўчасида жойлашган жамиятнинг мажлислар залида ўтқазилади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 13.00 да бошланади.
Йиғилишга қатнашадиган акциядорларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар Марказий Депозитарийси давлат унитар корхонаси томонидан шакллантирилган реестрга асосан тузилади.

Йиғилиш кун тартиби:

I.“Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2017 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

II. “Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг 2017 йил якуни бўйича фаолияти ҳамда молия-хўжалик фаолияти юзасидан бошқарув органи раисининг ҳисоботини тасдиқлаш;


III. “Хўжаи Жаҳон савдо комплекси”» акциядорлик жамиятининг 2017 йил якуни бўйича жамият ташқи аудитори “Афросиёб аудит стандарт” МЧЖ аудиторлик ташкилоти аудиторининг ҳисоботини эшитиш;

IV. “Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг 2017 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг ҳисоботини эшитиш;

V. “Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг 2017 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;

VI. “Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг 2017 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш;

VII. “Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш;

VIII. “Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботларини эшитиш;

IX. “Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамияти тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;

X. “Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг 2018 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш;

XI. “Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларининг кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш;

XII. “Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамияти тафтиш комиссияси аъзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш;

XIII. “Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг бошқарув раисини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш ва у билан тузиладиган ишга ёллаш меҳнат шартномасини тасдиқлаш;

XIV. “Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамияти бошқарув органи аъзоларини сайлаш;

XV. “Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятида аудиторлик текширувини ўтқазиш, 2018 йил учун ташқи аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

XVI. “Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.


Акциядорлар реестрини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилган орган: Жамият Кузатув кенгашининг 2018 йил 1 июндаги мажлис қарори.
Акциядорлардан йиғилишга фуқаролик паспорти, вакиллар эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан қатнашиш шартлигини ва йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан маълумот, материаллар билан танишиш учун жамият бошқарув органига мурожаат этишлари мумкинлигини билдирамиз.


Мурожаат учун телефон: 0 (365) 572-74-35, 572-63-08.

Жамият Кузатув кенгашибесплатно модули и шаблоны для dle

Эълонни неча кун қолганда ўқидингиз?

Ахборот
Бизнинг сайтдаги мақолаларга чоп этилганидан сўнг фақат 10 кун мобайнида шарҳ қолдириш мумкин.