Жамиятни ривожлантириш стратегияси тўғрисидаги ахборот

БОЗОРЛАР ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарорига асосан фаолият юритади.

Бизнинг акциядорлик жамиятимиз ўз фаолиятини бошлаган кундан то ҳозиргача республикамиздаги чакана савдо корхоналари ўртасида илғорлардан бири ҳисобланиб келинади. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва Бошқаруви корхонани янада ривожлантириш учун эришилган ютуқларни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш йўлида барча кучларини сарфламоқда.

Стратегик режалаштириш ходимларнинг ишлари сифати ва турмуши фаровонлиги юқори даражада бўлишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқаришдаги турли техник омилларни ва ташкилий бошқарув тизимини босқичма–босқич такомиллаштириш орқали иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларига эришишга қаратилган.

Жамиятнинг таркибий бўлимларига улар фаолиятининг барча йўналишларида, шунингдек, белгиланган тадбирларнинг бажарилишини ҳар ойда мониторинг қилиб боришда ёрдам кўрсатиш ва устувор йўналишларнинг ижроси натижаларини Бошқарув йиғилишида кўриб чиқиш Жамият Кузатув кенгаши ва Бошқарувининг вазифаси ҳисоб-китоб қилинади.

Тасдиқланган аниқ тадбирлар комплексида белгиланган ҳар бир устувор йўналишнинг бажарилиши натижалари Бошқарувнинг жамият таркибий бўлимлари раҳбарлари иштирокидаги кенгайтирилган йиғилишида кўриб чиқилади.

Корпоратив бошқарувнинг самарадорлигини ва даражасини ошириш.


Корпоратив бошқарувнинг сифати акциядорлик жамиятининг мавқеи ва рақобатбардошлигини оширишнинг энг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.

Корпоратив бошқарув акциядорларнинг акциядорлик жамияти моҳиятини тушунишлари даражасини оширади, қарз капиталини пасайтиради, акциядорлик жамиятининг доимо обрў – эътиборда бўлишини таъминлайди.

Шундан келиб чиққан ҳолда стратегик орган сифатида Бошқарув фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ишларни мунтазам давом эттирилади. Корпоратив бошқарув корпоратив қонунчилик ҳужжатлари нормалари ҳамда акциядорлик жамиятида ваколатларни тақсимлаш Низом билан тартибга солинади. Бошқарув органлари ваколатлари корпоратив бошқарувнинг ривожланиш даражаси ва савиясидан келиб чиқиб тақсимланади.

PDFда юклаб олиш: Сизда бизнинг сервердан файлларни юклаб олиш ҳуқуқи йўқбесплатно модули и шаблоны для dle
Ахборот
Бизнинг сайтдаги мақолаларга чоп этилганидан сўнг фақат 10 кун мобайнида шарҳ қолдириш мумкин.