“Хўжаи Жахон савдо комплекси” акциядорлик жамияти бошқарув органининг 2021 молиявий-хўжалик йили якуни бўйича ҲИСОБОТИ

“Хўжаи Жахон савдо комплекси” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-4720-сонли Фармонига асосан 2019 йил 22 июнда ўтказилган умумий йиғилишда “Жамиятнинг бошқарув органи тўғриси”даги Низом тасдиқланган.
Жамиятнинг ижро органи ўз иш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ги қонуни, жамият Устави ва “Жамиятнингбошқарув органи тўғриси”даги Низом талабларидан келиб чиқиб амалга оширади.
Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятига оид чораклик ҳисоботлари Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентилигининг расмий веб-сайтига, шуниндек содир этилган муҳим маълумотлар Молия Вазирлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантириш департаментнинг openinfo.uz- электрон ҳисобот базасига жойлаштирилиб келинди ҳамда жамиятда яратилган веб-сайтда ҳам барча зарурий маълумотлар ўрнатилган тартиб асосида жойлаштирилди.
“Хўжаи Жахон савдо комплекси” акциядорлик жамияти умумий йиғилиш томонидан 2021 йил учун тасдиқланган бизнес режага асосан жамият томонидан 2021 йилда 2 млрд 886 млн. 677 минг сўм даромад олиниши, жами давр харажатлари 5 млрд 236 млн. 477 минг сўмни ташкил этган.
Умум-хўжалик фаолиятининг фойдаси 650 млн. сўмни фойда солиғи 192 млн. 835 минг сўмни, ҳисобот даврининг соф фойдаси 457 млн. 165 минг сўмни ташкил қилди ва ушбу кўрсатгичлар жамиятнинг ташқи аудитори томонидан тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентилигининг хатига мувофиқ устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари харажатларини мақбуллаштириш юзасидан уларнинг бизнес-режаларини танқидий кўриб чиқилиши ва 2021 йил соф фойдасидан камида 50 фоизини дивидендга йўналтириш белгиланган бўлиб, комиссия қарори ижросини таъминлаш мақсадида жамият бизнес – режалари кўрсаткичлари танқидий кўриб чиқилди ва тегишли масъул идораларга тақдим этилди.
Асосий эътибор махаллий ҳокимликлар томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида бажарилишга қаратилиб, Ўзбекистон Республикаси томонидан белгилаб берилган савдо комплекси ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорларга шарт-шароитларни яратишга, кунлик тўловларни ўз вақтида йиғимини амалга ошириш, бюджет ва бюджетдан ташқари тўлов ва солиқларни тўлаш учун барча ишлар амалга оширилиб келинди. Бундан ташқари 2021 йил давомида савдо комплексининг маъмурий биносини 323,0 млн.сўмга жорий таъмирланди, 290,0 млн. сўмга тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида янгидан айвон нншоот қурилди, шунингдек савдо комплексининг автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш учун ажратилган майдоннинг бир қисмига 739,0 млн. сўмлик асфальтлаштириш ишлари бажарилди.
Келгуси йилда ҳам жамият бошкарув органи ўз фаолиятини давом эттириб, кўпгина ишларни амалга оширишни режалаштирган.
Савдо комплекси ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорларнинг минимал касбий тайёргарлиги бўйича тадбирларни ўтқазиш, жамият бухгалтериясида йиллик молиявий хисоботи унинг молиявий ахволини ҳаққоний акс эттириш, амалга оширган молиявий-хўжалик операцияларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ олиб бориш режалари тузилган бўлиб, ушбу режа-топшириқларни бажариш бўйича барча чора-тадбирлар белгиланган.
Асосан жамиятда хизмат кўрсатишни яхшилаш, дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларни вужудга келишини олдини олиш, бюджет ва бюджетдан ташқари тўловини белгиланган муддатларда амалга ошириш чораларини белгилаш, ўз вақтида ишчи-хизматчиларга ойлик маошларини бериб бориш, жамиятда қўшимча даромад олиш юзасидан белгиланган вазифаларни бажариш, жамиятнинг келгуси молиявий-хўжалик йили учун мўлжалланган даврида 2022 йил учун мўлжалланган «Бизнес-режа»га кўрсатилган барча кўрсатгичларнинг бажарилишини, олинадиган соф фойданинг кўпайтирилишига эришиш юзасидан барча чора-тадбирлар белгилаш асосий мақсадимиз хисобланишни маълум қиламан.
Ҳисоботимни охирида ушбу кунги йиғилишда иштирок этаётган жамият акциядорларига, мехмонларга Кузатув кенгаши аъзоларига ва бошқа мутахассис ходимларга миннадорчилик билдириб, ишларига омад ва ўзларига сиҳат саломатликни тилайман.

Жамият бошқарув раиси
А.Т. Сафаров
бесплатно модули и шаблоны для dle
Ахборот
Бизнинг сайтдаги мақолаларга чоп этилганидан сўнг фақат 10 кун мобайнида шарҳ қолдириш мумкин.