2023 йил учун мўлжалланган БИЗНЕС - РЕЖА

«Хўжаи-Жахон” савдо комплекси» акциядорлик жамиятининг

2023 йил учун мўлжалланган
БИЗНЕС - РЕЖА


Кириш


“Хўжаи-Жахон савдо комплекси” АЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил “28” августдаги №253-сонли қарорига асосан, Бухоро вилояти ҳокимининг 2015 йил “02” сентябрдаги №323-сонли қарори ва Ғиждувон туман ҳокимининг 2015 йил 17 сентябрдаги №1094-сонли, ҳамда жамият таъсисчиларининг умумий йиғилишининг 2016 йил 25 февралдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Жамият Бухоро вилоят Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигида 2020 йил “09” январдаги №5053-сон реестр рақами билан қайта давлат рўйхатидан ўтказилган.
Жамият манзили: Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Ю.Ҳамадоний кўчаси, 214-уй манзилида жойлашган бўлиб, жамиятга Ғиждувон туман ҳокимлиги томонидан умумий майдони 10,5 гектар ҳажмдаги ер майдони бириктирилиб берилган;
1. Юридик манзили: Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Ю.Ҳамадоний кўчаси 214 уй;
2. Статистика органларидан берилган тармок коди: 83200;
3. Ихтисослашуви (фаолият тури): Хизмат кўрсатиш;
4. СТИР: 303463728;
5. Хизмат кўрсатувчи банк: Ғиждувон Миллий банк;
- хисоб рақами 20208000400506498001; МФО 00849;
6. Иш режими: (хафтада 6 кун);
- иш вақти соат 6:00 дан 18:00 гача;
7. Ишчи-ходимларнинг умумий сони: 65 нафар, шундан, Маъмурий бошқарув ходимлари сони 5 та;
8. Умумий ер майдони, жами 10.5 га.

Жамият таъсисчилари

Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига асосан жамиятнинг Устав фонди 37 986 736,0 (ўттиз етти миллиард тўққиз юз саксон олти миллион етти юз ўттиз олти минг) сўмни ташкил этади.
Жамиятнинг акциядорларисони 792 тани ташкил этади ва Устав фонди қуйидаги тартибда тақсимланган:
1.Ғиждувон туман ҳокимияти улуши -57,9 фоиз;
2. 11 нафар юридик шахс улуши -14,79 фоиз;
3. 780 нафар жисмоний шахслар улуши-27,31 фоизни ташкил этади ва жамиятнинг устав фонди тўлиқ шакллантирилган.


Тўлиқ матнни юклаб олиш учун
Сизда бизнинг сервердан файлларни юклаб олиш ҳуқуқи йўқбесплатно модули и шаблоны для dle
Ахборот
Бизнинг сайтдаги мақолаларга чоп этилганидан сўнг фақат 10 кун мобайнида шарҳ қолдириш мумкин.