Бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш ҳақида

Бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш ҳақида
Бухоро вилояти ҳокимининг 2022 - йил 30 - декабрдаги 644-2-0-Q/22 рақамли қарори.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1326-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 131-модда; 2012 й., 52-сон, 587-модда; 2017 й., 23-сон, 457-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2021 й., 06/21/6314/0876-сон) қарорига мувофиқ ҳамда вилоят молия бош бошқармаси ва вилоят Давлат солиқ бошқармасининг бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар
қийматининг миқдорларини белгилаш бўйича вилоят ҳокимлигига киритган таклифини инобатга олиб,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1326-сонли қарорининг 4-бандига мувофиқ вилоят
ҳокимлигига ҳудудий молия ва солиқ органлари билан келишилган ҳолда бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини ҳар йили тасдиқлаш вазифаси юклатилганлиги инобатга олинсин.
2. Вилоят молия бош бошқармаси ва вилоят давлат солиқ бошқармасининг вилоят ҳудудидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини белгилаш бўйича таклифи маьқуллансин.

Тўлиқ матнни юклаб олиш учун
Сизда бизнинг сервердан файлларни юклаб олиш ҳуқуқи йўқбесплатно модули и шаблоны для dle
Ахборот
Бизнинг сайтдаги мақолаларга чоп этилганидан сўнг фақат 10 кун мобайнида шарҳ қолдириш мумкин.