2024 йил якунлари бўйича акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши тўғрисидаги эълон

“Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик
жамияти акциядорлари
Д И Қ Қ А Т И Г А!


“Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг 2023 молиявий-хўжалик йили якуни бўйича навбатдаги ҳисобот умумий йиғилиши 2025 йил 28 июн куни соат 10.00 да корхонанинг мажлислар залида ўтқазилади.
Йиғилишда иштирок этувчи акциядорларни рўйхатга олиш соат 09.00 да бошланади ва Қимматли қоғозлар Марказий Депозитарийси акциядорлик жамияти томонидан 2025 йил 24 июн куни шакллантирилган реестр асосида тузилади.

Йиғилиш кун тартиби:


I.“Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги ҳисобот умумий йиғилишнинг саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;

II.“Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

III. “Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан 2024 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;

IV. “Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг 2024 йил молия-хўжалик фаолияти якуни ҳамда бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши юзасидан жамият бошқарув органининг ҳисоботини тасдиқлаш;

V.“Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг 2024 йил якуни бўйича жамият ташқи аудиторининг “Мустақил аудиторлик хулоса”сини тасдиқлаш;

VI. “Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг 2024 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан бухгалтерия баланси, молиявий натижалари, фойда ва зарарлар ҳисоботларини тасдиқлаш;

VII. “Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг 2024 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш ва жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдорини, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш;

VIII. “Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг 2025 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш;

IX. “Хўжаи Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг 2025 йил фаолиятини текшириш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
.



Акциядорлар реестрини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилган орган: Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг 2025 йил 23 майдаги навбатдаги мажлис қарори.
Акциядорлардан навбатдаги ҳисобот умумий йиғилишига фуқаролик паспорти, вакиллар эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан қатнашиш шартлигини ва йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан тайёрланган ҳисоботлар, маълумот ва материаллар билан танишиш учун жамият бошқарув органига мурожаат этишлари сўралади.


Мурожаат учун телефон/мобил.: (90) 711 07 45


Жамият Кузатув кенгаши

бесплатно модули и шаблоны для dle
Ахборот
Гости гуруҳидан бўлган ташрифчилар ушбу мақолага шарҳ қолдира олмайдилар.