Б А Ё Н Н О М А

“Хўжаи Жахон савдо комплекси” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2019 йил якуни бўйича навбатдаги
ҳисобот умумий йиғилиши
БАЁННОМАСИ


2021 йил 4 январ куни
Ю.Хамадоний кўчаси
Ғиждувон туман Соат: 14.00 да

Йиғилишни жамият Кузатув кенгаши аъзоси Ф.Шаропов очиб, йиғилиш кворумини аниқлаш мақсадида сўзни саноқ комиссияси аъзоси О.Каримовга берди.
О.Каримов сўзга чиқиб, жамият акциядорларнинг жами 36 839 900 дона овоз бериш ҳуқуқига эга акция эгаларидан 23 935 438 дона акция эгалари ушбу кунги йиғилишда қатнашётганлигини, йиғилиш кворуми 64,97 фоизни ташкил этганлиги, йиғилишни ўтказиш ваколатли эканлиги тўғрисида маълумот берди ва тасдиқлаб беришларини сўради, йиғилиш кворуми 64,97 фоизни ташкил қилганлиги йиғилишда иштирок этувчи акциядорлар томонидан тасдиқланди.
Шундан сўнг жамият бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Д.Джураев йиғилишни олиб бориш учун йиғилиш раиси, котиби, раёсати ва саноқ комиссияси аъзосини сайлаш тўғрисида айтиб ўтиб, йиғилиш раислигига жамиятнинг амалдаги кузатув кенгаши раиси келолмаганлиги сабабли, жамият кузатув кенгаши аъзоси Ғиждувон туман статистика бўлими бошлиғи Ф.Шароповни, котибликка О.Некмуродовни, саноқ комиссияси аъзолигига О.Каримов, Н.Саидов, С.Амоновларни, раёсатга Ғиждувон туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.С.Толибов, жамият бошқарув раиси М.Бекмуродов ва акциядорнинг вакили И.Ҳамроевни сайлаш таклифини киритди ва ушбу берилган таклифлар йиғилиш иштирокчилар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Йиғилиш кун тартиби:

I. “Хўжаи Жахон савдо комплекси” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2019 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
Маърузачи: Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси Ф.Шаропов

II. “Хўжаи Жахон савдо комплекси” акциядорлик жамиятиининг
2019 йил якуни бўйича фаолияти ҳамда молия-хўжалик фаолияти юзасидан бошқарув органи раисининг ҳисоботини тасдиқлаш;
Маърузачи: Жамиятнинг бошқарув раиси М.Бекмуродов

III. “Хўжаи Жахон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг 2019 йил якуни бўйича жамият ташқи аудитори “Афросиёб аудит стандарт” МЧЖ аудиторлик ташкилоти аудиторининг ҳисоботини эшитиш;
Маърузачи: Жамиятнинг бош ҳисобчиси О.Адизов

IV. “Хўжаи Жахон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг 2019 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг ҳисоботини эшитиш;
Маърузачи: Жамиятнинг бош ҳисобчиси О.Адизов

V. “Хўжаи Жахон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг
2019 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;
Маърузачи: Жамиятнинг бош ҳисобчиси О.Адизов

VI. “Хўжаи Жахон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг
2019 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш;
Маърузачи: Жамиятнинг бош ҳисобчиси О.Адизов

VII. “Хўжаи Жахон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш;
Маърузачи: Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси Ф.Шаропов

VIII. “Хўжаи Жахон савдо комплекси” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботларини эшитиш;
Маърузачи: Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси Ф.Шаропов

IX. “Хўжаи Жахон савдо комплекси” акциядорлик жамияти тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;
Маърузачи: Жамиятнинг бош ҳисобчиси О.Адизов

X. “Хўжаи Жахон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг
2020 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш;
Маърузачи: Жамият бошқарув раисининг иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари Д.Джураев

XI. “Хўжаи Жахон савдо комплекси” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларининг кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш;
Маърузачи: Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси Ф.Шаропов

XII. “Хўжаи Жахон савдо комплекси” акциядорлик жамияти тафтиш комиссияси аъзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш;
Маърузачи: Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси Ф.Шаропов

XIII. “Хўжаи Жахон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг бошқарув раисини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш ва у билан тузиладиган ишга ёллаш меҳнат шартномасини тасдиқлаш;
Маърузачи: Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси Ф.Шаропов

XIV. “Хўжаи Жахон савдо комплекси” акциядорлик жамияти бошқарув органи аъзоларини сайлаш;
Маърузачи: Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси Ф.Шаропов

XV. “Хўжаи Жахон савдо комплекси” акциядорлик жамиятида аудиторлик текширувини ўтказиш, 2020 йил учун ташқи аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
Маърузачи: Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси Ф.Шаропов

XVI. “Хўжаи Жахон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.
Маърузачи: Жамият бошқарув раисининг иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари Д.Джураев

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси Ф.Шаропов сўзга чиқиб, йиғилиш регламенти билан иштирокчиларни таништирди ва тасдиқлаб беришларини сўради. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:
-Тарафдорлар- 23 935 438 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

1. «Хўжаи Жахон савдо комплекси» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2019 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилишининг регламентини қуйидагича тасдиқлансин:
- кун тартибидаги масалалар бўйича ҳисобот ва бошқа маълумотларни тинглаш – 7 минут;
- чиқишлар юзасидан савол ва таклифлар – 3 минутгача;
- кун тартибидаги масалалар мухокамаси – 5 минутгача.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан жамият бошқарув раиси М.Бекмуродов сўзга чиқиб, «Хўжаи Жахон савдо комплекси» акциядорлик жамиятининг 2019 йили давомидаги фаолияти бўйича бошқарув органи раисининг ҳисоботи билан йиғилиш иштирокчиларни таништирди ва тасдиқлаб беришларини таклиф қилди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:
-Тарафдорлар- 23 935 438та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.
Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий йиғилиши қарор қилади:
2. Хўжаи Жахон савдо комплекси” акциядорлик жамиятиининг 2019 йил якуни бўйича фаолияти ҳамда молия-хўжалик фаолияти юзасидан бошқарув органи раисининг ҳисоботини тасдиқлансин.
Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан жамиятнинг бош ҳисобчиси О.Адизов сўзга чиқиб, жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича ташқи аудиторлик текшируви юзасидан тушунтириш бериб, акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган
2019 йил якунлари бўйича ташқи аудитори текшируви “Афросиёб аудит стандарт” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг мутахассислари томонидан амалга оширилганлигини ва
2020 йилнинг 2 июлда 22 BN-сонли ижобий аудиторлик хулоса берилганлигини айтиб ўтиб, ушбу хулоса билан йиғилиш иштирокчилари таништирди ва тасдиқлаб беришларини таклиф этди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари қуйидагича:
-Тарафдорлар-23 935 438 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.
Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий йиғилиши қарор қилади:
3. «Хўжаи Жахон савдо комплекси» акциядорлик жамиятининг 2019 йил якуни бўйича жамият ташқи аудитори “Афросиёб аудит стандарт” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг аудиторлик ҳисоботи ва 2020 йилнинг 2 июлда
22 BN-сонли ижобий аудиторлик хулосаси тасдиқлансин.
Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан жамиятнинг бош ҳисобчиси О.Адизов сўзга чиқиб, жамият тафтиш комиссия аъзоларининг 2019 йил якуни бўйича тузилган ҳисоботи билан акциядорларни таништирди ва ушбу ҳисоботни тасдиқлаб беришларини таклиф қилди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:
-Тарафдорлар- 23 935 438 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий йиғилиши қарор қилади:
4. «Хўжаи Жахон савдо комплекси» акциядорлик жамиятининг 2019 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқлансин.
Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан жамият бош ҳисобчиси О.Адизов сўзга чиқиб, 2019 йил якуни бўйича тузилган ва белгиланган муддатларда назорат органларига тақдим этилган йиллик ҳисоботлар, бухгалтерия баланси, молиявий натижалари, фойда ва зарар хисоб-варақлари билан таништирди ва тасдиқлаб беришларини таклиф этди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:
-Тарафдорлар- 23 935 438 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий йиғилиши қарор қилади:
5. «Хўжаи Жахон савдо комплекси» акциядорлик жамиятининг 2019 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи иловага мувофиқ тасдиқлансин ва ўрнатилган тартибда эълон қилинсин, жамиятининг 2019 йилги бухгалтерия баланси, молиявий натижалари, фойда ва зарар ҳисоботлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан жамият бош ҳисобчиси О.Адизов сўзга чиқиб, “Хўжаи Жахон савдо комплекси” АЖ томонидан 2019 йиллар якуни бўйича олинган 314 720 000,0 сўмлик соф фойда олинганлигини маълум қилиб ушбу соф фойдани тасдиқлаб беришларини таклиф қилди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари қуйидагича:
-Тарафдорлар- 23 935 438 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий йиғилиши қарор қилади:
6. «Хўжаи Жахон савдо комплекси» акциядорлик жамиятининг 2019 йил якуни бўйича олинган 314 720 000,0 сўмлик соф фойдаси тасдиқлансин.

Кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси Ф.Шаропов сўзга чиқиб, “Хўжаи Жахон савдо комплекси” АЖ томонидан 2019 йил якуни бўйича тўланадиган дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тушунтириш бериб, қуйидаги тавсияларни маълум қилди:
“Хўжаи Жахон савдо комплекси” АЖ томонидан 2019 йил якуни бўйича олинган 314 720 000,0 сўмлик соф фойдани 85,45 фоизни яъни, 268 931 270,0 сўм миқдорда дивидендлар тўлаш;
“Хўжаи Жахон савдо комплекси” АЖ акциядорларига 2019 йил якуни бўйича ҳар бир дона оддий акциясига 7,3 сўм миқдоридан акциядорларга дивидендлар тўлаб бериш;
“Хўжаи Жахон савдо комплекси” АЖ акциядорларига 2019 йил якуни бўйича тўланиши лозим бўлган дивидендлар пул маблағлари шаклида нақд ва (ёки) пул кўчириш орқали тўлаб бериш;
“Хўжаи Жахон савдо комплекси” АЖ акциядорларига 2019 йил якуни бўйича тўланиши лозим бўлган дивидендлар, дивиденд тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб 60 кун ичида тўлаб бериш.
“Хўжаи Жахон савдо комплекси” АЖ томонидан 2019 йил якуни бўйича олинган 314 720 000,0 сўм соф фойданинг 5 фоизни яъни, 15 736 000,0 сўмини жамиятнинг захира фондини шаклланиришга йўналтириш.
“Хўжаи Жахон савдо комплекси” АЖ томонидан 2019 йил якуни бўйича олинган 314 720 000,0 сўм соф фойданинг 9,55 фоизни яъни, 30 052 730,0 сўмини жамиятнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобига қолдиришни таклиф берди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:
Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий йиғилиши қарор қилади:

7. “Хўжаи Жахон савдо комплекси” АЖ томонидан 2019 йил якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш, тўланадиган дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар қуйидагича тасдиқлансин:
“Хўжаи Жахон савдо комплекси” АЖ томонидан 2019 йил якуни бўйича олинган 314 720 000,0 сўмлик соф фойдани 85,45 фоизни яъни, 268 931 270,0 сўм миқдорда дивидендлар тўлансин.
“Хўжаи Жахон савдо комплекси” АЖ акциядорларига 2019 йил якуни бўйича ҳар бир дона оддий акциясига 7,3 сўм миқдоридан акциядорларга дивидендлар тўлаб берилсин.
“Хўжаи Жахон савдо комплекси” АЖ акциядорларига 2019 йил якуни бўйича тўланиши лозим бўлган дивидендлар пул маблағлари шаклида нақд ва (ёки) пул кўчириш орқали тўлаб берилсин.
“Хўжаи Жахон савдо комплекси” АЖ акциядорларига 2019 йил якуни бўйича тўланиши лозим бўлган дивидендлар, дивиденд тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб 60 кун ичида тўлаб берилсин.
“Хўжаи Жахон савдо комплекси” АЖ томонидан 2019 йил якуни бўйича олинган 314 720 000,0 сўм соф фойданинг 5 фоизни яъни, 15 736 000,0 сўмини жамиятнинг захира фондини шаклланиришга йўналтирилсин.
Кун тартибидаги саккизинчи масала юзасидан жамият Кузатув кенгаши аъзоси Ф.Шаропов сўзга чиқиб, жамият Кузатув кенгаши томонидан 2019 йилда ваколат доирасида олиб борган ишлари юзасидан тайёрланган ҳисобот билан иштирокчиларни таништирди ва тасдиқлаб беришларини сўради. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:
-Тарафдорлар- 23 935 438 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий йиғилиши қарор қилади:

8. «Хўжаи Жахон савдо комплекси» акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан 2019 йил якунлари бўйича ҳисоботи тасдиқлансин.
Кун тартибидаги тўққизинчи масала юзасидан жамият бош ҳисобчиси О.Адизов сўзга чиқиб, жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан жамиятни бошқариш давомида қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан тузилган хулосаси ва ҳисоботи билан акциядорни таништирди ва тасдиқлаб беришларини таклиф қилди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:
-Тарафдорлар- 23 935 438 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий йиғилиши қарор қилади:

9. «Хўжаи Жахон савдо комплекси» акциядорлик жамияти тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан 2019 йил якуни бўйича хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.

Кун тартибидаги ўнинчи масала юзасидан жамият бошқарув раисининг иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари Д.Джураев сўзга чиқиб, жамият фаолиятининг 2020 йил учун мўлжалланган, 2019 йилнинг 1 декабр кунига қадар маъқулланган бизнес-режаси ва унинг асосий параметрлари билан таништирди, ушбу бизнес-режани тасдиқлаб беришларини таклиф этди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:
-Тарафдорлар- 23 935 438 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий йиғилиши қарор қилади:
10. «Хўжаи Жахон савдо комплекси» акциядорлик жамиятининг 2020 йил учун бизнес-режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Кун тартибидаги ўн биринчи масала юзасидан жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси Ф.Шаропов сўзга чиқиб, жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш юзасидан маълумот бериб, 2020 йилга жамият Кузатув кенгаши аъзолигига сайланадиган номзодлар билан таништирди ва овоз бериш бюллетенида қонунчиликда белгиланган тартибларга риоя қилиб уларга кумулиятив тарзда овоз беришларини айтиб ўтди. Кун тартибидаги масала, яъни Кузатув кенгаши аъзоларига кумулиятив овоз бериш натижалари қуйидагича:
Толибов Барака Сатторович -тарафдорлар -23 935 438 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.
Ғуломов Олим Амондиллоевич -тарафдорлар -23 935 438 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.
Олимов Маруфжон Ражабович -тарафдорлар -23 935 438 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.
Икромов Азизбек Бобир ўғли-тарафдорлар -23 935 438 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.
Шаропов Фарход Хусенович-тарафдорлар -23 935 438 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.
Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий йиғилиши қарор қилади:
11. «Хўжаи Жахон савдо комплекси» акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар қуйидаги таркибда сайланганлиги тасдиқлансин:
- Толибов Барака Сатторович (туман ҳокимининг биринчи ўринбосари), Ғуломов Олим Амондиллоевич (туман хокимининг молия бўлими мудири), Олимов Маруфжон Ражабович (ТИФ "Миллийбанк" филиали бошқарувчиси), Икромов Азизбек Бобир ўғли (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғининг ўринбосари) Шаропов Фарход Хусенович (туман статистика бўлими бошлиғи).

Кун тартибидаги ўн иккинчи масала юзасидан кузатув кенгаши аъзоси Ф.Шаропов сўзга чиқиб, жамият тафтиш комиссияси аъзолигига сайланадиган номзодлар билан таништириб, уларга овоз беришларини акциядорларга таклиф қилди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:
-Тарафдорлар- 23 935 438 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.
Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий йиғилиши қарор қилади:
12. «Хўжаи Жахон савдо комплекси» АЖ тафтиш комиссияси аъзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар қуйидаги таркибда сайлансин:
- Қобилов Акмал Азимович, Давлятов Отабек Холмуродович, Латипов Нодирбек Олимович
Кун тартибидаги ўн учинчи масала юзасидан кузатув кенгаши аъзоси Ф.Шаропов сўзга чиқиб, жамият бошқарув органи аъзоларининг кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш юзасидан тушунтириш бериб, бошқарув органи аъзоларини сонини 3 нафар қилиб белгилаб, аъзолигига М.Бекмуродов, Д.Джураев, О.Адизовлар номзодларни сайлаб беришларини таклиф этди.
Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:
-Тарафдорлар- 23 935 438 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.
Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий йиғилиши қарор қилади:
13. Хўжаи Жахон савдо комплекси» АЖ бошқарув органи аъзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар қуйидаги таркибда сайлансин:
- М.Бекмуродов, Д.Джураев, О.Адизов.
Кун тартибидаги ўн тўртинчи масала юзасидан кузатув кенгаши аъзоси Ф.Шаропов сўзга чиқиб, жамият бошқарув раиси лавозимида ишлаб келаётган Мизроб Милисович Бекмуродовни кейинги акциядорларнинг умумий йиғилишига кунига қадар бошқарув раиси лавозимига сайлашни ва у билан тузиладиган мехнат шартномасини кейинги йиллик ҳисобот умумий йиғилиш кунига қадар тузишни таклиф қилди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:
-Тарафдорлар- 23 935 438 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.
Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий йиғилиши қарор қилади:
14. «Хўжаи Жахон савдо комплекси» акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси лавозимига Мизроб Милисович Бекмуродов кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайланганлиги тасдиқлансин, жамиятининг бошқарув раиси М.Бекмуродов билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддати кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар тузилсин.
Кун тартибидаги ўн бешинчи масала юзасидан кузатув кенгаши аъзоси Ф.Шаропов сўзга чиқиб, жамиятнинг ташқи аудиторининг асосий вазифалари юзасидан тушунтириш бериб ўтиб, 2020 йилги ташқи аудиторини текширишини ўтказиш учун берилган эълонга мувофиқ 3 та аудиторлик ташкилотларининг таклифлари тушганлигини инобатга олиб, жамиятнинг 2020 йил ташқи аудиторини танлаш ва унинг хизмати учун тўлов миқдорини белгилаб беришни сўради. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:
-Тарафдорлар- 23 935 438 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.
Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий йиғилиши қарор қилади:
15. «Хўжаи Жахон савдо комплекси» акциядорлик жамиятининг 2020 йил учун ташқи аудиторлик ташкилоти сифатида “Афросиёб аудит стандарт” МЧЖ этиб белгилансин ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори
4 400 000 сўм қилиб белгилансин.
Кун тартибидаги ўн олтинчи масала юзасидан жамият бошқарув раисининг иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари Д.Джураев сўзга чиқиб, “Хўжаи Жахон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш юзасидан тушинтириш бериб ўтди ва тасдиқлашларини таклиф этди Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:
-Тарафдорлар- 23 935 438 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий йиғилиши қарор қилади:
16. «Хўжаи Жахон савдо комплекси» АЖнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимлар иловага мувофиқ маъқуллансин, мазкур йиғилишда қабул қилинган қарорлар ижросини белгиланган тартиб ва мудатларда таъминлаш жамият бошқарув органи зиммасига юклатилсин.


Йиғилиш раиси: Ф.Шаропов

Йиғилиш котиби: О.Некмуродов


Йиғилиш баённомаси 2020 йил 11 январ куни тузилди ва имзоланди









бесплатно модули и шаблоны для dle
Ахборот
Бизнинг сайтдаги мақолаларга чоп этилганидан сўнг фақат 10 кун мобайнида шарҳ қолдириш мумкин.