Умумий йиғилишда қабул қилинган қарорлар тўғрисида муҳим маълумот. 20.06.2022 йил ҳолатида
“Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2021 йил якуни бўйича содир бўлган 06-рақамли умумий йиғилишида қабул қилинган қарорлар тўғрисида муҳим маълумот. 20.06.2022 йил ҳолатида
Йиғилиш кворуми 64,92 фоиз.
Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар ва овоз бериш натижалари:
1. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2021 йил якуни бўйича йиллик умумий ҳисобот йиғилишининг саноқ комиссияси аъзоларини сайлаш;
-тарафдорлар-23 916 636 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;
2. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси”акциядорлик жамияти акциядорларининг 2021 йил якуни бўйича йиллик умумий ҳисобот йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
-тарафдорлар-23 916 636 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;
3. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг 2021 йил якуни бўйича фаолияти ҳамда молия-хўжалик фаолияти юзасидан бошқарув органи раисининг ҳисоботини тасдиқлаш;
-тарафдорлар-23 916 636 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;
4. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг 2021 йил якуни бўйича жамият ташқи аудиторининг ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш;
-тарафдорлар-23 916 636 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;
5. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг 2021 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш;
-тарафдорлар-23 916 636 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;
6. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг 2021 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалари ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;
-тарафдорлар-23 916 636 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;
7. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг 2021 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тасдиқлаш ва тақсимлаш;
-тарафдорлар-23 916 636 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;
8. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш;
-тарафдорлар-23 916 636 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;
9. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2021 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
-тарафдорлар-23 916 636 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;
10. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг 2022 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш;
-тарафдорлар-23 916 636 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;
11. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;
Кун тартибидаги масала, яъни Кузатув кенгаши аъзоларига кумулиятив овоз бериш натижалари қуйидагича:
-Толибов Барака Сатторович -тарафдорлар - 23 916 636 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.
-Тиллоев Ғолиб Халлоқович -тарафдорлар -23 916 636 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.
-Олимов Маруфжон Ражабович -тарафдорлар- 23 916 636 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.
-Икромов Азизбек Бобир ўғли -тарафдорлар -23 916 636 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.
-Жаҳонқулов Нодир Улуғбек ўғли-тарафдорлар -23 916 636 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ
12. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамияти бошқарув органи аъзоларини сайлаш;
-тарафдорлар-23 916 636 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;
13. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамияти тафтиш комиссичи аъзоларини сайлаш;
-тарафдорлар-23 916 636 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;
14. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамияти бошқарув раиси билан тузилган ишга ёллаш мехнат шартномасини узайтиришни тасдиқлаш;
-тарафдорлар-23 916 636 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;
15. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг 2022 йил учун ташқи аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматлари учун тўланадиган ҳақининг энг кўп миқдорини белгилаш;
-тарафдорлар-23 916 636 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;
16. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш;
-тарафдорлар-23 916 636 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;
17. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг янги таҳрирдаги “Умумий йиғилиш тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги, “Бошқарув органи тўғрисида”ги, Кузатув кенгаши ҳузуридаги аудит қўмитаси тўғрисида”ги , Кузатув кенгаши ҳузуридаги коррупцияга қарши курашиш ва этика қўмитаси тўғрисида”, “Кузатув кенгаши ҳузуридаги инвестициялар қўмитаси тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши ҳузуридаги тайинловлар ва мукофотлаш қўмитаси тўғрисида”ги ички Низомларни тасдиқлаш;
18. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятида қўшимча даромад қилиш мақсадида ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш тўғрисида.
-тарафдорлар-23 916 636 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;
Жамият акциядорларининг навбатдаги ҳисобот умумий
йиғилишда қабул қилинган қарорлар қўйидагича:
йиғилишда қабул қилинган қарорлар қўйидагича:
1.“Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2021 йил якуни бўйича йиллик умумий ҳисобот йиғилишининг саноқ комиссияси қуйидаги ходимлар сайланганлиги тасдиқлансин:
-Л.Холиқова, Б.Сафаров, С.Амонов
2. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси”акциядорлик жамияти акциядорларининг 2021 йил якуни бўйича йиллик умумий ҳисобот йиғилишининг регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин;
3. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг 2021 йил якуни бўйича фаолияти ҳамда молия-хўжалик фаолияти юзасидан бошқарув органи раисининг ҳисоботини тасдиқлаш;
4. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг 2021 йил якуни бўйича жамият ташқи 2022 йил 04 апрелдаги 12/BN-рақамли мустақил аудиторлик хулосаси ва ҳисоботи тасдиқлаш;
5. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг 2021 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқлансин;
6. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг 2021 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботлари ҳисобланган бухгалтерия баланси, молиявий натижалари ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботлар тасдиқлансин;
7. 1. «Хўжаи Жахон савдо комплекси» акциядорлик жамиятининг 2021 йил якуни бўйича олинган 457 165 000,0 сўмлик соф фойдаси тасдиқлан-син.
7.2. “Хўжаи Жахон савдо комплекси” АЖ томонидан 2021 йил якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш, тўланадиган дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар қуйидагича тасдиқлансин:
-жамият акцияларига дивиденд тўлаш учун - 228 582 500,0 сўм, 50 фоиз миқдорда, шундан:
-оддий акциялар учун - 228 582 500,0 сўм ёки бир дона акция учун 6,20 сўм ёхуд номинал қийматига нисбатан 0,62 фоиз;
-жамиятнинг захира фондини шакллантиришга -22 858 250,0 сўм, 5 фоиз;
-жамиятнинг таксимланмаган фойдасига қолдириш-205 724 250,0 сўм, 45 фоиз.
8.1. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг жойлаштирилган номинал қиймати 1000 сўмлик оддий акцияга 6,20 сўм дивиденд миқдори тўғри келганлиги тасдиқлансин;
8.2. Ҳисобот йил якуни юзасидан ҳисобланган дивидендларни пул кўчириш ёки нақд шакалда амалга оширилсин;
8.3. Акциядорларга ҳисобланган двидендларни қарор қабул қилингандан сўнг 60 кун ичида амалга оширилиши таъминлансин.
9. «Хўжаи Жахон савдо комплекси» акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан 2021 йил якунлари бўйича ҳисоботи тасдиқлансин.
10. «Хўжаи Жахон савдо комплекси» акциядорлик жамиятининг 2022 йил учун бизнес-режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
11. «Хўжаи Жахон савдо комплекси» акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзолигига 3 (уч) йил муддатга қуйидаги таркибда сайланганлиги тасдиқлансин:
- Толибов Барака Сатторович (туман ҳокимининг биринчи ўринбосари), Тиллоев Ғолиб Халлоқович (туман молия бўлими мудири), Олимов Маруфжон Ражабович (ТИФ "Миллийбанк" Ғиждувон филиали бошқарувчиси), Икромов Азизбек Бобир ўғли (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғининг ўринбосари), Жаҳонқулов Нодир Улуғбек ўғли (Ғиждувон туман статистика бўлими бошлиғи).
12. «Хўжаи Жахон савдо комплекси» АЖ тафтиш комиссияси аъзоларини кейинги ҳисобот умумий йиғилиши кунига қадар қуйидаги таркибда сайлансин:
- Қобилов Акмал Азимович (Ғиждувон туман ҳокимлиги аппарати ташкилий-назорат гуруҳи рахбари), Содиқов Жасурбек Жўрақулович (Ғиждувон туман хокимлиги иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича бош мутахассиси), Шарипов Жасур Расулович (Ғиждувон тумани хокимлигинг инвестициялар ва ташки савдо бўлими бошлиғи).
13. «Хўжаи Жахон савдо комплекси» АЖ бошқарув органи аъзолари таркибнир 5 нафар этиб белгилансин ва 3 (уч) йил муддатга қуйидаги таркибда сайлансин:
-А.Т.Сафаров (бошқарув раиси), Д.Джураев (бошқарув раиси ўринбосари), Б.Т.Шарипов (бошқарув раиси муовини), О.Адизов (бош ҳисобчи), Д.М.Бурхонова (кадрлар бўлими мутахассиси).
14. «Хўжаи Жахон савдо комплекси» акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси лавозимига Асрор Тошевич Сафаровни 3 (уч) йил муддатга сайланганлиги тасдиқлансин ва у билан тузиладиган ишга ёллаш мехнат шартномаси тасдиқлансин.
15. «Хўжаи Жахон савдо комплекси» акциядорлик жамиятининг 2022 йил учун ташқи аудиторлик ташкилоти этиб “Афросиёб аудит стандарт” МЧЖ белгилансин ва унинг ташқи аудиторлик хизмати учун 5,0 млн. сўм ҳамда корпоратив кодексини баҳолаш хизмати учун 3,0 млн. сўмлик маблағлар ажратилишига рухсат этилсин.
16.1. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг янги таҳрирдаги Устави иловага мувофиқ тасдиқлансин;
16.2. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг янги таҳрирдаги Уставини белгиланган муддатларда давлат рўйхатидан ўтқазиш вазифасини бошқарув органи аъзолари зиммасига юклатилсин.
17. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг янги таҳрирдаги “Умумий йиғилиш тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги, “Бошқарув органи тўғрисида”ги, Кузатув кенгаши ҳузуридаги аудит қўмитаси тўғрисида”ги, Кузатув кенгаши ҳузуридаги коррупцияга қарши курашиш ва этика қўмитаси тўғрисида”, “Кузатув кенгаши ҳузуридаги инвестициялар қўмитаси тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши ҳузуридаги тайинловлар ва мукофотлаш қўмитаси тўғрисида”ги ички Низомларни тасдиқлансин;
18.1. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятида қўшимча даромад қилиш мақсадида ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш, асосий фаолиятда фойдаланилмаётган ер майдонда ташаббускор тадбиркорларнинг маблағлари ҳисобидан янги савдо дўконлари ва енгил конструкцияли дўконларни қуришга рухсат бериш юзасидан бошқарув органининг таклифлари қабул қилинсин;
18.2. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг молиявий-хўжалик фаолиятини яхшилаш, қўшимча даромад олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар ва Кузатув кенгаши аъзолари билан келишган ҳолда ишлаб чиқариш ташкил этишга рухсат этилсин;
18.3. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг асосий фаолиятда фойдаланилмаётган, бўш турган ер майдонларда ташаббускор тадбиркорларнинг маблағлари ҳисобидан янги савдо дўконлари ва енгил конструкцияли дўконларни қурилиш учун маҳаллий ҳокимликларнинг ҳамда тегишли ташкилотларнинг розилигини олган ҳолда бажарилишига рухсат этилсин;
18.4. “Хўжаи жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамиятига қарашли бино-иншоотларида жорий таъмирлаш ишларини бажариш бўйича рухсат этилсин.
18.5. Мазкур йиғилишда қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш жамият бошқарув органи аъзолари зиммасига юклатилсин.
Бизнинг сайтдаги мақолаларга чоп этилганидан сўнг фақат 10 кун мобайнида шарҳ қолдириш мумкин.