Барча туман ва шаҳарларда «Сити» барпо этилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 август куни мамлакат ҳудудларида business city форматидаги ишбилармонлик марказларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Қарор шаҳар ва туман марказларининг архитектуравий қиёфасини яхшилаш ва ободонлаштириш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун уларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, асосий туристик йўналишларда замонавий объектлар қуриш, шунингдек аҳоли ва мамлакат меҳмонлари учун тақдим этилаётган хизматлар рўйхатини кенгайтириш ҳамда сифатини оширишга қаратилган.

Туман ва шаҳарларда ишбилармонлик марказларини қуриш тўғрисидаги қарор жойлардаги ҳукумат органлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда қабул қилинади. Қурилишлар инвесторлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Қурилишлар буюртмачи, мувофиқлаштирувчи ва назоратчиси вазифасини Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент ҳокимиятлари ҳузуридаги ҳар бир «Сити» учун ташкил этилувчи дирекциялар томонидан амалга оширилади.

Барча ҳудудлар бўйича қарорларнинг 1 январгача қабул қилиниши режалаштирилмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистон пойтахти марказида Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази қурилмоқда. Бундан ташқари, Delta City юқори технология мавзесини қуриш ҳам режалаштирилган. Шаҳар туманларида ҳам Olmazor City, Sergeli City ва бошқа «Сити"лар барпо этилади.
Маълумот «Газета.uz» сайтидан олинди.бесплатно модули и шаблоны для dle
Ахборот
Бизнинг сайтдаги мақолаларга чоп этилганидан сўнг фақат 10 кун мобайнида шарҳ қолдириш мумкин.